Остон Ўруновга “Рома” қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
17 Сентябрь
17722Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг “Персеполис” клуби аъзоси Остон Ўруновга Римнинг “Рома” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Estedаde football” хабар берди.
Манбага кўра, Италия клубининг скаути 1 йилдан буён Ўруновнинг ўйинларини кузатиб келмоқда. Рим клуби вакиллари Остон Ўрунов борасида футболчининг россиялик агентлари билан суҳбатлашган.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам айнан “Рома”да тўп тепади.
Маълумот учун, 23 ёшли Остон Ўрунов жорий мавсум Эрон клуби сафида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. “Transfermarkt” порталига кўра, Ўруновнинг қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади.