Осмондаги сарой. Роман Абрамовичнинг шахсий самолётига саёҳат (фотогалерея)
Бу қизиқ
−
20 Май 2020
36338Британиянинг “The Sun” нашри россиялик олигарх, “Челси“ клуби эгаси Роман Абрамовичнинг сирларидан бирини ошкор қилди. Маълум бўлишича, унинг севимли “Бандит” хусусий самолётининг салонида 66 миллион фунт стерлинг миқдорида 30 та меҳмон учун ҳашаматли зиёфат хонаси ва олтин буюмлар мавжуд.
Россиялик олигарх уни 2004 йилда, Англиянинг “Челси“ футбол клубини сотиб олганидан бир йил ўтиб харид қилган. Хуллас, Абрамовичнинг “Бандит“и осмонда жойлашган саройдир. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг.
Фото: Jet Aviation
Бортда зиёфат хонаси мавжуд бўлиб, унда 30 та меҳмонга атаб зиёфат ўтказиш мумкин.
Фото: Jet Aviation
Модификациянинг бир қисми сифатида ошхона, офис ва икки кишилик ётоқхона ўрнатилган.
Фото: Jet Aviation
Самолётнинг ички қисми қимматбаҳо металл ва ёғочдан, шу жумладан каштан ва олтин безаклардан ясалган.
Фото: Jet Aviation
“Бандит“ АҚШ Президенти Дональд Трамп эгалик қиладиган “Air Force One” билан бир хил хавфсизлик тизимига эга.
Фото: Jet Aviation
Тахминан 1,5 миллион фунт стерлингга тенг ҳаво ҳужумига қарши тизим самолётга қарата учирилган ҳар қандай баллистик ракеталарга қарши туришга қодир.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15