Осиё ўйинлари. Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби аниқ бўлди 

Спорт

−

image

Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 шаҳарларида ўтказилаётган ёзги Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди. Бу босқичда ўзбекистонлик футболчилар мезбон Японияга қарши майдонга тушади.

Япония олимпия терма жамоаси бугун, мусобақанинг чорак финал босқичида Шимолий Кореяни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг финали учун йўлланма талашида Японияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув жорий йилнинг 30 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да “Нагаи” стадионида бошланади.

Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров шогирдлари турнир чорак финалида Дилшод Муртозаев, Азизбек Тўлқинбеков ва Фирдавс Абдураҳмоновнинг голлари эвазига Саудия Арабистони терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё ўйинларининг чорак финалида Жанубий Кореяга қарши учрашувда 3:6 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг