Осиё ўйинлари. Ўзбекистоннинг олтинлари сони 20 тага етди

Спорт

−

image

Бугун, 2 октябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллари яна 1 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлди. Ушбу медалларни делегация ғазнасига таэквондочилар қўшиб қўйди.

Хусусан, эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Жайсунов мусобақанинг олтин медалига эга чиқди. У финал қарама-қаршилигида Хитой Тайпейи вакили Жиун Йи Ҳунгга қарши даянгга кўтарилди. Қизғин курашлар остида ўтган жангда Жасурбек бор имкониятини ишга солган ҳолда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Озода Собиржонова эса Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди. -67 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи финалда эронлик рақибига имкониятни бой берди.

Маълумот учун, ҳозирда Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнасида 20 та олтин, 23 та кумуш ва 22 та бронза медаль бор. Ушбу натижа рейтингда 4-ҳисобланади. Ўзбекистондан юқорида Жанубий Корея, Япония ва Хитой ўрин олган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг