Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари эълон қилинди
Спорт
−
03 Январь 2025 8935 1 дақиқа
Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда Баҳрайн Олимпия қўмитаси III Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказиладиган саналар ва мусобақа дастуридан ўрин олган спорт турларини тасдиқлади.
2026 йилнинг 22-31 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган турнир дастуридан 21 та спорт тури ўрин олди.
Мусобақа дастуридан ўрин олган спорт турлари:
Енгил атлетика;
Бадминтон;
Баскетбол 3х3;
От спорти;
Киберспорт;
Футзал;
Гольф;
Гандбол
Дзюдо;
Жиу-житсу;
Аралаш жанг санъати турлари;
Велошоссе;
Сузиш;
Стол тенниси;
Таэквондо WT;
Триатлон;
Спорт курашлари;
Оғир атлетика;
Кабадди;
Волейбол;
Текбол.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь ойи бошида Тошкент шаҳридан III Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги олиб қўйилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь