Тошкент ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилмайди

Спорт

image

Тошкент 2025 III ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилмайди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

“Осиё Олимпия кенгаши дастлаб Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган III Осиё ўсмирлар ўйинлари бекор қилинганини эълон қилади. 2024 йил 2 декабрда бўлиб ўтган Ижроия кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра, тадбир энди 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилади”, дейилади хабарда.

Баҳсларнинг нега Тошкентда ўтказилмаётганига ҳозирча изоҳ берилгани йўқ.

Маълумот учун, ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётганди. Баҳслар бўлиб ўтадиган Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасида қурилиш ишларининг катта қисми якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Осиё ўйинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг