Осиё кубоги. 17 нафар ўзбекистонлик боксчи чорак финалга чиқди
Спорт
−
03 Апрель 2578 1 дақиқа
Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё кубогининг нимчорак финал баҳслари якунланди. Унда 17 нафар ўзбекистонлик чорак финалга йўл олди.
Мусобақада чорак финалига энг кўп Ҳиндистон терма жамоаси аъзолари чиқди: уларнинг 19 нафар боксчиси ушбу босқичда ўз иштирокини давом эттиради. Ўзбекистон бокс терма жамоасидан эса 17 нафар боксчи нимчорак финал баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, Қозоғистон билан иккинчи энг яхши натижани бўлишиб олди.
Шунингдек, чорак финалга йўл олган барча боксчиларнинг давлатлар бўйича кесими:
- Мўғулистон – 12;
- Хитой – 12;
- Япония – 10;
- Жанубий Корея – 8;
- Хитой Тайпейи – 8;
- Иордания – 7;
- Тожикистон – 6;
- Таиланд – 6;
- Туркманистон – 5;
- Қирғизистон – 5;
- Шимолий Корея – 4;
- Бутан – 2;
- Филиппин – 2;
- Индонезия – 2;
- БАА – 1;
- Вьетнам – 1.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бокс терма жамоаси жамоаси ушбу турнирга 20 нафар боксчи билан йўл олган эди.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси