Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон йўлларини таъмирлашга ёрдам беради
Жамият
−
11 Июнь 2826 2 дақиқа
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан Ўзбекистон йўлларини таъмирлаш борасида ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 10 июнь куни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг инвестициялар блоки раҳбари Константин Лимитовский бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашган.
Учрашувда автомобиль йўлларини ривожлантириш борасида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилган. Жамшид Турсунов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда мамлакатда йирик стратегик лойиҳалар амалга оширилаётганлиги муносабати билан ўз миннатдорлигини билдирган.
Шунингдек, томонлар “А380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 150 – 228-км (78 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати юзасидан фикр алмашган.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги (328,1 км) ҳамда Хоразм вилоятидаги (188 км) умумий фойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга 516,1 км автомобиль йўллари қисмларини тўла таъмирлаш лойиҳаси бўйича ҳамда истиқболда ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан келишув амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши IX йиллик йиғилишининг очилиш сессиясида “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари, “Тошкент – Самарқанд”, “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш лойиҳалари амалга оширилишни маълум қилган эди. Шунингдек, ОИИБ билан ўрта шаҳарларни ривожлантириш ва қишлоқ жойларда инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь