Ошқозон саратонининг дастлабки белгилари илк бор маълум қилинди
Саломатлик
−
07 Декабрь 2020
48319Овқат ҳазм қилиш қийинлиги, ютиш пайтида муаммолар ва вазн йўқотиш одам ошқозонида саратон ривожланишининг дастлабки белгилари бўлиши мумкин. Тарихда илк бор бу ҳақда саратон касаллиги ва уларни даволаш усулларини ўрганадиган Британиянинг Cancer Research UK хайрия ташкилоти мукаммал маълумот берди.
Ташкилот маълумотларига кўра, ютишдаги қийинчилик, фаол вазн йўқотиш, уч ҳафтадан зиёд давом этадиган ошқозон бузилиши, шунингдек, тез тўйганлик ҳисси одам ошқозонида саратон ривожланаётгани аломатлари ҳисобланади. Бундай ҳолатда тезда шифокорга мурожаат қилиш керак. Мутахассислар, шунингдек, юқоридаги аломатлар қорин оғриғи, танадаги заифлик ва қон кетиш билан бирга бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлашди.
Ташкилотнинг тавсияларида келтирилишича, ушбу аломатларнинг қисқа муддатда содир бўлиши ошқозон саратони бошланишини англатмайди. Аммо, агар аломатлар бир мунча вақт сақланиб қолса ва йўқолмаса, киши шифокорга мурожаат қилиши керак.
Аввалроқ, гречка, жигарранг гуруч, жавдар, арпа, киноа), шунингдек, дуккакли маҳсулотлар шакар миқдорининг кескин ўзгаришини тўхтатувчи, ошқозон микрофлорасини яхшиловчи мураккаб углеводларга тўйинган маҳсулотлар эканлиги ҳақида маълум қилинган эди.
LiveБарчаси