Ортиқхўжаевнинг қабулига келган фуқаро ушлаб, олиб кетилдими? ИИББ изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамоат тартибини бузиб шовқин кўтараётгани акс этган видео тарқалмоқда. Ушбу видеога шарҳда эса гўёки Тошкент шаҳар ҳокими қабулига келган фуқарони қабулга қўйишмаётгани ҳақида ёлғон маълумот берилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, кеча, 10 апрель куни тахминан соат 19:00 ларда Чилонзор туманидаги “Дилобод” маҳалласида 1996 йилда туғилган Т.Г. бир нечта фуқаролар билан оғзаки жанжаллашиб жамоат тартибини бузган. Сўнг воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимларининг жамоат тартибини сақлаш ҳақидаги қонуний талабини бажармасдан, оммани ўзига қаратиш мақсадида бақир-чақир қилиб, ИИО ходимларидан қочишга ҳаракат қилган.

Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ҳамда 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун судга тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

478

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг