Ортиқхўжаев “Пахтакор” ўйинини кўриш учун шахсий самолётида Саудияга йўл олди
Спорт
−
11 Март 2025 27400 1 дақиқа
Тадбиркор ва “Пахтакор” клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев “шерлар”нинг “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинини стадиондан кузатиб бориш учун Саудияга жўнаб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, жамоа президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва унинг бизнес шериклари шахсий самолётда “Ал-Ҳилол”-“Пахтакор” ўйинини стадиондан кузатиб бориш учун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига йўл олди.
Маълумот ўрнида, 12 мартга ўтар кечаси Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйинида “Пахтакор” “Ал-Ҳилол” меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Тошкентда бўлиб ўтган биринчи ўйинда “Пахтакор” “Ал-Ҳилол”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. “Ар-Риёд” газетаси “Ал-Ҳилол” клуби бош мураббийи Жорже Жезуш “Пахтакор”га қарши жавоб ўйинида ғалаба қозонмаса, ишдан олиниши мумкинлигини хабар қилди. Бироқ жавоб ўйинида “Ал-Ҳилол”нинг бир қатор юлдузлари “Пахтакор”га қарши ўйнамаслиги маълум бўлди.
Live
Барчаси