Ортиқхўжаев мурожаат билан келган фуқарога Spark совға қилди (видео)
Жамият
−
11 Апрель 2022
23559Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахмат мактаби очишни таклиф қилган фуқарога Spark совға қилди. Бу ҳолат Сергелида ҳоким иштирокида ўтказилган сайёр қабулда юз берган.
Кеча, 10 апрель куни ўтказилган сайёр қабулга келган гапиришда нуқсони бўлган Сирожиддин исмли фуқаро ҳокимга шахмат мактаби очиш нияти эканини айтган.
Ҳоким унинг таклифини тинглагач, Сергели туманидаги боғ ҳудудида шахмат мактаби қуриб беришини ва уни шу фуқаро юритишини айтган. Бунда фуқаро ижара ҳақи ҳам тўламаслиги қўшиб ўтилган.
Сўнг ҳоким фуқародан машина ҳайдашни билиш ё билмаслиги ҳақида сўраган ва тасдиқ жавобини олгач эса қўл остидагилар Президент номидан фуқарога Spark совға қилишни тайинлаган.
Сирожиддин исмли фуқаронинг айтишича, унинг 35 нафардан ортиқ шогирдлари жаҳон ва Осиё мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган. Халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳам унинг илк шогирдларидан бири. Унинг ўзи эса 2008 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.