Ортга қайтиш йўқ. Россия глобал фожиадан огоҳлантирди 

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, Буюк Британия Украинага уранли ўқ-дориларни етказиб бериш ниятида эканини маълум қилган эди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин агар Буюк Британия бунга қарор қилса, биринчи навбатда Европага таъсир қиладиган глобал фожиа содир бўлишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.

“Британия Киев фашистлари режимига уранли ўқ-дорилар етказиб берилишини эълон қилди. Бу қарор глобал миқёсдаги фожиага олиб келади, бу биринчи навбатда Европа давлатларига таъсир қилади”, деган Володин. 

Унинг эслатишича, Вашингтон Югославия ва Ироқда ҳам худди шундай снарядлардан фойдаланган, бу эса ҳудуднинг ифлосланишига, шунингдек, одамлар орасида саратон касаллигининг кескин кучайишига олиб келган.

Шунингдек, Володин уранли ўқ-дорилар етказиб берилгандан сўнг, Киев ифлос бомба ёки тактик ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини, агар бу содир бўлса, ортга қайтиб бўлмаслигини айтган. 

“Вашингтон ва унинг сунъий йўлдошлари (Лондон, Брюссель, Варшава ва бошқалар) “охирги украиналикгача бўлган уруш” “охирги европаликгача бўлган уруш”га айланиши учун ҳамма ишни қилмоқда”, дея хулоса қилган Россия Давлат думаси спикери.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам ядровий тўқнашув тобора яқинлашиб бораётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия Россия-Украина ядро қуроли Володин глобал фожиа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг