Шойгу ядровий тўқнашув хавфидан огоҳлантирди
Олам
−
22 Март 2023
19754Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Буюк Британия Украинага уранли снарядлар етказиб беришини эълон қилганидан сўнг ядровий тўқнашув тобора яқинлашиб бораётганини айтди.
Қайд этилишича, Шойгу журналистларнинг Украинага уранли снарядлар етказиб берилиши дунё ядровий тўқнашувга бир қадам яқинлашганини англатадими, деган саволига жавоб берар экан, бундай қадамлар камайиб бораётганини айтган. Унинг таъкидлашича, мазкур ҳолат Россияни Москва қандай жавоб қайтариши мумкинлиги ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилади.
Бундан ташқари, Шойгу бундай ўқ-дорилар НАТО томонидан Сербияда оммавий равишда ҳеч қандай санкциялар ва рухсатсиз тинч шаҳарларни бомбардимон қилиш, кўприкларни вайрон қилишда фойдаланилганини таъкидлаган.
“Уларнинг жавобгарлиги, бу ўқ-дориларни ишлатганларнинг оқибатлари бор эди. Жиддий касалликлар келиб чиққанди. Улар ҳаммасини ўрганди. Аммо ҳар доимгидек, бу ўқ-дорилар улардан фойдаланганларга қандай таъсир қилгани унчалик қизиқ эмас эди”, деган Россия Мудофаа вазири.
Маълумот учун, Британия Мудофаа вазири ўринбосари баронесса Аннабель Голди Британия Лордлар палатаси аъзоси Раймонд Жоллиффнинг саволига жавобан, Британия ҳукумати Украинага зирҳли транспорт воситаларини йўқ қилиш самарадорлигини оширадиган, таркибида уран бўлган снарядлар етказиб беришини эълон қилган.
LiveБарчаси