Оролбўйидаги Судочье кўлида ёнғин юз берди (видео)

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Судочье” кўлида жорий йилнинг 27 июль куни соат 15:00ларда қамишзор ёнгани аниқланди. Бу ҳақда “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин Қорақалпоғистон Экология қўмитасининг Қўнғирот туман инспекцияси ва Судочье-Ақпеткей давлат буюртма қўриқхонасининг давлат инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилган.

“Ёнғин содир бўлган ерда қамиш ўсади, ёнғин кўл ўртасида содир бўлгани сабабли боришнинг иложи бўлмаган”, дейилади хабарда.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра ёнғин ҳаво ҳарорати аномал даражада кескин кўтарилиб, жуда қаттиқ исиб кетиши сабабли келиб чиққанлиги тахмин этилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг