Орбан Қозоғистонга келди
Олам
−
02 Ноябрь 2023
5635Кеча, 1 ноябрь оқшомида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан Қозоғистонга келди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Виктор Орбанни Остона аэропортида Бош вазир ўринбосари Серик Жумангарин кутиб олган.
“Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда Қозоғистон-Венгрия ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади”, дейилган расмий хабарда.
Орбан ва Қозоғистон раҳбарияти вакиллари ўртасидаги барча учрашувлар бугун, 2 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, эртага, 3 ноябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) юбилей Х саммити бўлиб ўтади. Саммитда ТДТга аъзо давлатлар – Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Тадбирда ТДТ кузатувчи-давлатлари – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари ҳам қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 ноябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Қозоғистонда бўлганди. У Остона шаҳрида Президент Қосим-Жомарт Тўқаев билан музокара ўтказганди. Ташриф якунлангач Макрон Ўзбекистонга келди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь