Макрон Остонага етиб келди
Олам
−
01 Ноябрь 2023
5812Бугун, 1 ноябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон расмий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига келди. Уни аэропортда Бош вазир Алихон Смоилов кутиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
“Қисқа суҳбат чоғида ҳукумат раҳбари ушбу ташриф Остона ва Париж ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди”, дейилади хабарда.
Матбуот хизматига кўра, икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказади, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади.
Маълумот учун, Президентлар Эммануэль Макрон ва Қосим-Жомарт Тўқаев иккинчи марта учрашяпти. Ўтган йилнинг 29 ноябрь куни Қозоғистон раҳбари расмий ташриф билан Францияга борган эди. Елисей саройида тантанали маросим бўлиб ўтган, шундан сўнг давлат раҳбарлари музокараларни бошлаган, унинг давомида Тўқаев Макронни Қозоғистонга таклиф қилган. Эртаси куни етакчиларнинг қўшма баёноти эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондан кейин Макрон вазирлар ва йирик корпорациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистонга келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь