Опра Уинфрининг портрети Миллий галереяга қўйилди
Маданият-санъат
−
16 Декабрь 2023
3649Дунёга машҳур журналист Опра Уинфрининг портрети Миллий галереяда намойиш этилди. Бу ҳақда “Washington Times” нашри хабар берди.
Сурат чикаголик рассом Шон Майкл Уоррен томонидан чизилган. Портретда журналист бинафша ранг либосда, зайтун дарахтининг новдасини ушлаб турган ҳолда тасвирланган. Орқа фонда эса унинг Калифорниядаги боғи акс этган.
Опра галереяда пардани туширган вақти ўзининг суратини биринчи марта кўрди. У бинафша рангни танлаганини карьерасининг шу ранг сабаб бошлангани билан изоҳлаган.
“Мен бинафша рангли кийим кийишни танладим. Чунки бу ранг ҳаётимда муҳим роль ўйнади”, дейди Уинфри.
Унинг сўзларига кўра, Стивен Спилбергнинг 1985 йилда суратга олинган “Бинафша ранг” фильмидаги роли унинг келажаги учун пойдевор бўлиб хизмат қилган.
Маълумот учун, Опра Уинфри — Америка тарихидаги биринчи қора танли аёл миллиардер. 2021 йилда Опра Уинфрининг бойлиги 2,6 миллиард долларга баҳоланган. Бу шоу-бизнесдаги бошқа аёлларнинг бойлигидан кўп. У шунингдек, муваффақиятли медиа-магнат ҳамдир. Унинг шахсий киностудияси, Oprah.com сайти, радио тармоғи ва кабель телевидениеси бор. Уинфри 2013 йилда Президентнинг “Озодлик” медали билан тақдирланган.
Журналист сифатида уни “Опра Уинфри шоуси” машҳур қилган. Ушбу кўрсатув телеэкранларда 25 йилдан ортиқ узатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бутун дунёга супер жосус сифатида танилган актёр Жеймс Бонд фаолиятининг 60 йиллиги шарафига олтин тангалар зарб этилганди.
LiveБарчаси