“Oppenheimer” BAFTA мукофотининг 7 та номинациясида ғолиб бўлди
Маданият-санъат
−
20 Февраль
3293Лондонда жорий йилнинг 18 февраль куни Британия кино ва санъат академиясида BAFTA йўналишлари бўйича тақдирлаш маросими бўлди. Унда ҳар хил йўналишлар бўйича мукофотлар ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда мукофотнинг расмий саҳифасида хабар берилди.
Киноэкранларда намойиш этилиши биланоқ дунё бўйлаб катта шуҳрат қозонган “Oppenheimer” фильми BAFTA мукофотининг 7 та наминациясида ғолибликни қўлга киритди. Ушбу кино ижодкорларидан Кристофер Нолан энг яхши режиссёр, Киллиан Мёрфи эса энг яхши актёр деб топилди.
Шунингдек, “Poor Things” фильми 5 та йўналишда BAFTA олди. Хусусан, мазкур фильмдаги роли учун Эмма Стоун энг яхши актриса деб топилди. "The zone of Interest" фильми эса BAFTA нинг 3 та йўналишида мукофотни қўлга киритди.
Малумот учун, BAFTA – кино, пьеса ва телевидениедаги энг яхши асарларни жамоатчилик эътиборига ҳавола этувчи ҳамда Буюк Британия ва халқаро миқёсда ижодий ўсишни қўллаб-қувватловчи дунёдаги етакчи мустақил санъат хайрия ташкилотидир.
Эслатиб ўтамиз, “Oppenheimer” фильми жорий йилнинг дастлабки ҳафтасида “Олтин Глобус” мукофоти билан ҳам тақдирланганди.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси