“Операция тез орада бошланади. АҚШ унда иштирок этмайди” – Оқ уй

Олам

image

Аввалроқ, Туркия Республикаси қўшинлари Сурия билан чегара яқинига тўпланаётгани ҳақида хабар беган эдик. Чегарадаги Aкчакале округига қўшимча қўшин ва техникалар юборилганди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги расмий Анқара Сурия шимолида ўтказишни мақсад қилган ҳарбий операцияда иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг телефон орқали мулоқотидан кейин Оқ уй эълон қилган баёнотга асосан хабар берди.

Расмий Вашингтон Туркия режалаштирган операция тез орада бошланишини тасдиқлаган. “ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб қилган АҚШ кучлари бевосита яқинликдан сақланади”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга сўнгги икки йилда асир олинган ИШИД жангарилари учун жавобгарлик Туркия зиммасида эмани ҳам қайд этилган. Трамп администрациясида аввал Франция, Германия ва Европа мамлакатларидан асирга тушган фуқароларини қайтариб олиб кетиш сўралганини эслатиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия АҚШ-Туркия

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг