OpenAI Абу-Дабида Монакодан каттароқ маълумот маркази қурмоқчи

Технология

image

OpenAI Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Aбу-Дабида Монаконинг умумий ҳудудидан каттароқ бўлган улкан маълумотлар маркази қуради. Бу ҳақда “TechCrunch” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, OpenAI сунъий интеллект (СИ) инфратузилмасини ривожлантиришга мўлжалланган 5 гигаваттли дата-марказлар мажмуасининг асосий ижарачиси сифатида иштирок этади. Бу мажмуа дунёдаги энг йирик СИ лойиҳаларидан бири бўлиши мумкин.
 
Комплекснинг майдони қарийб 26 квадрат километрга етади. Бу эса бутун Монако князлигидан ҳам катта. Унинг энергия истеъмоли бешта ядро реактори қувватига тенг бўлиб, бу OpenAI ёки унинг рақобатчилари томонидан илгари эълон қилинган СИ инфратузилмаларидан сезиларли даражада устун бўлади.

Лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларидаги технологик конгломерат G42 билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. У OpenAI томонидан 2024 йил январь ойида эълон қилинган Stargate номли глобал ташаббус доирасига киради. Stargate дастурининг мақсади – дунё бўйлаб кучли компьютер чипларига эга йирик дата-марказлар қуриш орқали сунъий интеллект салоҳиятини кенгайтириш.

Ушбу лойиҳа АҚШ ва БАА ўртасидаги СИ соҳасидаги тобора чуқурлашаётган ҳамкорлик фонида амалга ошмоқда. Бироқ, бу яқинлашув айрим америкалик қонунчилар орасида хавотир уйғотган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ChatGPT чатботини ихтиро қилган OpenAI ҳозирда янги Strawberry лойиҳаси устида ишлаётгани хабар қилинганди. Strawberry нафақат фойдаланувчи саволларига жавоблар яратиш, балки турли ўзаро таъсир сценарийларини олдиндан режалаштириш ва интернетда топилган маълумотлардан самаралироқ фойдаланишни ўргатмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

сунъий интеллект OpenAI маълумот маркази Aбу-Даби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг