“Open budget”нинг янги мавсуми қачондан бошланиши айтилди
Жамият
−
28 Январь 3896 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи – юбилей мавсум ҳисобланади.
Бунда:
- 1–20 февраль кунлари лойиҳаларни киритиш;
- 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш;
- 8–10 март кунлари тарғибот босқичи;
- 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи;
- 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
Қолаверса, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март – Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Маълумот учун, 2024 йилнинг март ойидан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилган. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш ҳамда бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилади.
Live
Барчаси