“Open budget”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди (видео)
Local
−
11:11 2232 1 minute
“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, овоз бериш жараёнида мамлакат бўйлаб жами 10 млн 124 мингта овоз берилган.
Овоз бериш якунларига кўра, жами 2 195 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Шундан 2 059 таси анъанавий, 136 таси эса шериклик лойиҳалари ҳисобланади.
Билдирилишича, ғолиб лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 3 трлн 12,3 млрд сўм маблағ ажратилган.
Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан “Очиқ бюджет” порталида танишиш мумкин.
Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги 2-мавсуми 15 июлдан 31 августгача 4 босқичда ўтказилди. Дастлаб, 15 июлдан 3 августгача лойиҳалар рўйхатга олинди. 4-18 август кунлари лойиҳалар сараланди. 19-21 август кунлари тарғибот ишлари олиб борилди ҳамда 22-31 август кунлари овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.
Live
All