“Open budget” ғолиблари эълон қилинди (рўйхат)
Жамият
−
16 Сентябрь 2023
32609“Open budget” лойиҳасининг иккинчи мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Бу ҳақда лойиҳа порталида хабар берилди.
Унга кўра, “Open budget” лойиҳасининг иккинчи мавсумида 9 минг 436 та маҳалладан 49 минг 464 та ташаббус илгари сурилиб, шулардан 33 минг 489 таси тасдиқланган ва 15 минг 975 та ташаббус рад этилган. Иккинчи мавсумда жами 18 миллиондан ортиқ овоз берилган.
Якунда эса 1007 та маҳалладан 1182 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Улар учун ажратилган бюджет эса 1 триллион 308 миллиард 645 миллион 965,5 минг сўмни ташкил қилади.
Ҳудудлар кесимида ғолиб бўлган лойиҳалар сони бўйича Тошкент вилояти (122 та лойиҳа) етакчилик қилган бўлса, энг ками Жиззах вилояти ҳиссасига тўғри келди – 50 та лойиҳа.
Ғолиб лойиҳалар соҳалар кесимида йўлларни таъмирлаш (446), умумтаълим мактаблари (236) ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари етакчи бўлди.
Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси