“Open budget”нинг янги мавсуми қачондан бошланиши айтилди
Жамият
−
07 июл 1358 1 дақиқа
Жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу “Ташаббусли бюджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўн биринчи мавсум ҳисобланади.
Бунда:
- 15 июлдан 3 августгача – лойиҳаларни киритиш;
- 4-18 август кунлари – лойиҳаларни саралаш;
- 19-21 август кунлари – тарғибот босқичи;
- 22-31 август кунлари – овоз бериш босқичи;
- 1-10 сентябрь кунлари – қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги биринчи мавсуми якунларига кўра, ғолиб бўла олмаган 47 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси