“Open budget”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Жамият

image

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 1-мавсуми якунларига кўра, ғолиб бўла олмаган 47 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 18,2 млрд сўм ажратилиб, 47 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилган.

Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинганди. Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 млн 284 мингта овоз берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташаббусли бюджет Open budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг