Онлайн қимор икки хоразмликнинг чўнтагини қуритди
Жамият
−
14 Январь 2023
15281Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида икки эркак онлайн қимор ўйнаб, 160 миллион сўм ютқазди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, улар қиморда ютқаздан кейин Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, дастлаб улар тумандаги “Ишчилар” маҳалласида таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар ўйнаш учун ижарага олинган бинога борган. Улар у жойда икки нафар фуқаро билан танишган. Шундан сўнг икки нафар шахс жабрланувчиларга катта миқдордаги пулларни ютиб беришни ваъда қилган. Ўйиннинг биринчи мартасига 5 миллион сўм фойда билан пулларини жабрланувчиларга қайтариб берган. Иккинчи марта бундан кўпроқ фойда кўришларини айтиб, уларнинг 160 миллион сўм пулларини олиб, онлайн қимор ўйинларига тиккан. Бироқ улар ўйинда пулларни ютқазиб қўйиб, ғойиб бўлган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларига кўра, таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларини ўтказишни ташкиллаштирган ва пулларни ютқазиб қўйган шахслар Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи А.У. ва С.В. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 278-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси