Онаси сирка кислотаси билан ўлдирмоқчи бўлган бола сунъий комага туширилди
Олам
−
09:37 3441 2 дақиқа
Санкт-Петербургда онаси сирка кислотаси ёрдамида ўлдиришга уринган 12 ёшли бола сунъий комага туширилди. Унинг аҳволи оғир. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига таяниб РИА Новости хабар берди.
“Бола сунъий комага туширилди, аҳволи оғир”, деган агентлик суҳбатдоши.
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Санкт-Петербург судларининг қўшма матбуот хизмати маҳаллий аёл қотилликка суиқасд қилиш иши бўйича икки ойга ҳибсга олинганини маълум қилган.
Тергов версиясига кўра, аёл аввал 12 ёшли ўғлининг томоғига 70 фоизли сирка кислотасини қуйган, шунингдек, унинг юзига ҳам ушбу моддани сепган. Шундан сўнг уни кўлда чўктиришга уринган.
Бироқ бола қирғоққа чиқиб олишга муваффақ бўлган ва йўловчиларнинг олдига етиб борган. Улар тез ёрдам чақирган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, боланинг имконияти чекланган. Қайд этилишича, оилада ундан ташқари яна икки нафар қиз тарбияланади.
Маълумот учун, сирка кислотаси – ўткир ҳидли, рангсиз кимёвий модда. Унинг юқори концентрацияли эритмаси кучли кимёвий куйишларга олиб келиши, тери, кўз ва ички аъзоларга жиддий зарар етказиши мумкин. 70 фоизли сирка кислотаси ҳаёт учун хавфли ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳрида янги туғилган қизалоқ 15 марта пичоқланиб, жами 33 та жароҳат билан ўлик ҳолда топилганди. Чақалоқни ўлдиришда айбланаётган тўрт киши, жумладан, унинг 20 ёшли онаси Андреа Скопова судга тортилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь