Она ва унинг икки қизи Катта Фарғона каналида оқиб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона вилоятининг Риштон тумани “Зоҳидон” МФЙ Қўрғонча кўчасида истиқомат қилувчи Н.Г. исмли аёл ва унинг икки нафар қизи яшаш хонадонидан чиқиб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият бошқармаси хабар берди.

Шу куни кичик қизи Х.Ш.нинг жонсиз танаси Бағдод тумани "Ирғоли" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Катта Фарғона каналидан топилган.

22 февраль кунидан буён Фарғона вилояти ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари томонидан Риштон туманидан оқиб ўтувчи катта Фарғона каналида Ўзбекистон туманининг “Нурсўх” қишлоғигача бўлган масофада сувда она ва болани қидириш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

515

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг