Она икки боласини 5-қават деразасидан улоқтирди

Олам

image

Қозоғистонда она ўз фарзандларини бешинчи қават деразасидан улоқтириб юборди. Бу ҳақда бугун, 9 февраль куни Жамбил вилояти полиция департаментига таяниб, “NUR.KZ” хабар берди.

Манбага кўра, фожиали ҳодиса Тараз шаҳрида содир бўлган. 2021 ва 2023 йилларда туғилган икки нафар бола мўъжизавий тарзда тирик қолган, бироқ улар оғир тан жароҳатлари олган. Шифокорлар болаларда ёпиқ бош мия жароҳати ва мия шиши аниқланганини билдирган. 

Шунингдек, катта фарзандда сон суягининг силжиши ҳам қайд этилган. Ҳозирда шифокорлар жабрланганларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Энг кичик беморда бош, кўкрак қафаси ва тос суяклари бўйича компьютер томография текширувлари ўтказилган. Уларга зарур тиббий муолажалар, жумладан, лапароцентез амалиёти бажарилиб, тегишли даволаш ишлари бошланган. Катта фарзандда оёқ суяги бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилиши кутилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Гумонланувчи аёл қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда иш бўйича зарур тергов тадбирлари олиб борилмоқда. Аёлнинг ушбу ҳаракатига нима сабаб бўлгани ҳозирча очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида аёл кўп қаватли уйдан икки фарзанди ва ўзини ташлагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Жамбил бешинчи қават мия жароҳати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг