Тошкентда она икки фарзанди ва ўзини “дом”нинг деразасидан ташлади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида аёл кўп қаватли уйдан икки фарзанди ва ўзини ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. 

Маълум бўлишича, ушбу даҳшатли воқеа кеча, 17 сентябрь куни соат 14:18 ларда содир бўлган. Олмазор туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан келиб чиққан келишмовчилик оқибатида 2022 ва 2024 йилларда туғилган икки нафар ўғил фарзандини ўзлари яшаб турган уйнинг 4-қавати, йўлак деразасидан пастга ташлаб юборган. Сўнгра ўша кўп қаватли уйнинг 8-қаватидаги йўлак деразасидан ўзини ҳам пастга отган. 

Ҳодиса оқибатида аёл шифохонада вафот этган, икки вояга етмаган боланинг ҳаёти сақлаб қолинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоиз, аёлнинг ўзини пастга ташлаб, ерда юзтубан ётгани акс этган видеолар тармоқларда тез фурсатда тарқалди. Фойдаланувчилар онанинг бу ҳаракатини кескин қораламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда шу каби ҳолат 2023 йилда ҳам қайд этилганди. 27 ёшли она ўзи ва болаларини кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан ташлаган ва оқибатда аёл ва 3 фарзанди вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ҳаёт Шамсутдинов Олмазор қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг