Сергелида она уч фарзанди билан 9-қаватдан ўзини ташлади. Тирик қолганлар йўқ
3-саҳифа
−
04 Апрель 2023
27834Пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида она ва уч боланинг ўлими билан боғлиқ мудҳиш ҳолат қайд этилди. 27 ёшар она ўзи ва болаларини кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан ташлади. Оқибатда аёл ва 3 фарзанди вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 3 апрель куни соат 19:20 да содир бўлган.
1996 йилда туғилган аёл Д.А. ўзи истиқомат қилиб келаётган Сергели тумани 8-мавзе 77-уйнинг 9-қаватида жойлашган 34-хонадоннинг ётоқхона деразасидан фарзандлари 2018 йилда туғилган ўғли Я.С. ва 2019 йилда туғилган А.С.ни бирин-кетин ташлаб юборган. Сўнг ўзи 2022 йилда туғилган қизи Р.С.ни қўлида олиб, деразадан пастга сакраб, жонига қасд қилган.
Она ва унинг уч нафар боласи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойининг ўзида вафот этган.
LiveБарчаси