Омонжон Нигманов вафот этди

Жамият

image

Бугун, 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлиги тизимида узоқ йиллар давомида сидқидилдан хизмат қилган Омонжон Нигмановнинг вафоти этди. Шу муносабат билан вазирлик марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Омонжон Нигманов 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ҳамда қатор хорижий мамлакатларда - Германия, Япония ва Эрон давлатларидаги дипломатик ваколатхоналарда ҳайдовчи-механик сифатида самарали фаолият олиб борган. 

“Нигматов ҳамкасблари ва жамоа орасида юксак инсоний фазилатлари, камтарлиги ва ҳалоллиги билан алоҳида ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлган. Марҳумнинг ёруғ хотираси қалбимизда мангу сақланиб қолади”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини қишлоқ хўжалиги соҳаси тараққиётига бағишлаган таниқли фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳамидов вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи ишлар вазирлиги Омонжон Нигманов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг