Омонмуродова Олма Ота турнири финалида

Спорт

image

Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг яккалик баҳсларида финалчилар номи маълум бўлди. Бундан бир неча дақиқа аввал якунланган учрашувда ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Тажрибали теннисчи 2 соату 23 дақиқа давом этган ярим финал баҳсида беларуслик Анна Кубаревадан 6:3, 5:7, 6:3 ҳисобида устун келди. Омонмуродованинг бош соврин учун баҳсдаги рақибаси, турнирнинг учинчи ракеткаси, россиялик Валерия Юрченко бўлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Оқгул финал

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг