ЖЧ финалини АҚШда 62,8 млн одам томоша қилди

Спорт

image

2026 йилги Жаҳон чемпионати финалини АҚШда 62,8 миллион томошабин кузатди. Бу мамлакатда футбол трансляциялари бўйича янги рекорд бўлди. Бу ҳақда “Axios” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “Fox Sports” телеканалидаги трансляцияни қарийб 39 миллион киши томоша қилган. Бу кўрсаткич 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалига нисбатан 132 фоизга кўп.

Учрашувни яна 24 миллионга яқин томошабин испан тилида эфирга узатган Telemundo телеканали орқали кузатган. Бу эса Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионати финалига нисбатан 50 фоиздан зиёд ўсишни англатади.

Нашр таъкидлашича, рекорд даражадаги аудитория АҚШда футболга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Шунингдек, бу келгусида йирик футбол мусобақаларининг трансляция ҳуқуқлари нархи ошишига ҳам олиб келиши мумкин.

Таққослаш учун, 2006 йил Германияда бўлиб ўтган Италия ва Франция ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалини 17 миллион америкалик томоша қилган эди. Бу 2026 йилги мундиал финали аудиториясидан қарийб уч баравар кам.

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтди. Турнирда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этди. Мусобақа якунида Испания терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг