ОМОН тарафидан калтакланган мигрант жасади бир ойдан бери Россияда қолмоқда

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 2 январь куни Россияда Самарқанддан бўлган меҳнат муҳожири Махсус мақсадли мобил блок (ОМОН) томонидан амалга оширилган қийноқ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодиса  2025 йилнинг 12 декабрь куни содир бўлганига қарамай, бунинг иси янги йилдан кейин чиқди.  

QALAMPIR.UZ ҳодисанинг кейинги тафсилотларини ўрганиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов билан боғланди. Унинг маълум қилишича, марҳумнинг жасади ҳамон Россия Федерациясида сақланмоқда, эртага, 11 январь куни у Ўзбекистонга юборилади. 

“Якшанба куни маййит Ўзбекистонга юборилади. Душанба куни Ўзбекистон вакиллари самарқандлик фуқаронинг вафоти бўйича Хабаровск расмийлари билан учрашади”, деди Бурхонов. 

Таҳририят журналисти марҳумнинг жасади қай тартибда Ўзбекистонга юборилиши, харажатлар ким тарафидан қопланиши ҳақида савол берар экан, вазирлик расмийси бундай масалалар бўйича махсус фонд ташкил қилингани, агар марҳумнинг яқинлари харажатларни тўлаш бўйича қийинчиликка дуч келса, бу давлат тарафидан қопланишини маълум қилди.

Россияда ўлдирилган ўзбекистонлик мигрант

Россиянинг Хабаровск шаҳрида Самарқандлик меҳнат муҳожири Махсус мақсадли мобил блок (ОМОН) томонидан содир этилган қийноқлар оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Воқеа 2025 йилнинг 12 декабрь куни содир бўлган бўлишига қарамай,  у ҳақида маълумот  2026 йилнинг 2 январида берилди. 

Махсус кучлар ходимлари кафелардан бирига бостириб кириб, у ерда бўлган ўзбекистонлик фуқароларга нисбатан куч ишлатган. Оқибатда икки нафар фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, кома ҳолатига тушган, улардан бири, бир  неча кун ўтиб вафот этган. Иккинчи жабрланувчи ҳақидаги маълумотлар эса расман тасдиқланмаган. Ҳозирча марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинмаган. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов расмий муносабат билдирди. 

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда. Жасадни ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳодиса юзасидан Хабаровск ўлкаси Прокуратураси, тергов бошқармаси ҳамда Россия ТИВнинг ҳудудий ваколатхонасига ноталар юборилиб, ҳолатни ҳар томонлама, холисона ва қонун доирасида ўрганиш сўралган.

Ушбу воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларни мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жасади ОМОН калтакланган мигрант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг