“Оmicron”. Чегараларини биринчи бўлиб ёпган давлатда бешинчи тўлқин бошланди
Олам
−
20 Декабрь 2021
8587Исроилда SARS-CoV-2 нинг “omicron” штамми тарқалиши фонида коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Нафтали Беннет маълум қилди.
“Оmicron” аллақачон мамлакатда, Кнессетдан тортиб болалар боғчаларигача тез тарқалмоқда”, деган Беннет.
Унинг сўзларига кўра, ушбу штамм билан касалланганлар сони оз бўлса-да, лекин у кундан-кунга ортиб бормоқда.
“Бешинчи тўлқин бошланди, дейишимиз мумкин”, дея қўшимча қилган Бош вазир.
Беннетнинг эслатишича, Исроил “omicron” сабабли чет элликлар учун чегараларини ёпган биринчи давлат бўлди. Унинг сўзларига кўра, бу вирусга қарши курашиш учун вақт “сотиб олди”, аммо ушбу вақт ниҳоялаб бормоқда.
Беннетнинг таъкидлашича, ҳукумат яқин кунларда аҳоли учун янги кўрсатмаларни эълон қилади.
“Исроил ҳукумати ўз олдига таълим муассасаларини ёпмасдан, эпидемияларнинг кейинги тўлқинини ишлайдиган иқтисодиёт билан енгиб ўтишни мақсад қилган”, дея қўшимча қилган у.
Бош вазир фуқароларни коронавирусга қарши эмланишга ва фарзандларини ҳам эмлатишга чақирган.
19 декабрь ҳолатига кўра, Исроилда “omicron” штамми билан касалланган 175 та ҳолат тасдиқланган. Исроилда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилган, бу жорий йилнинг ноябрь ойида бошланган.
LiveБарчаси