“Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар эълон қилинди
Спорт
−
21 Февраль 6417 1 дақиқа
“Score90” портали 2026 йилги “Олтин тўп” совринига даъвогар футболчилар рейтингини янгилади.
Рейтингда “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн жойлашган. Кучли учликни “Барселона” 18 ёшли футболчиси Ламин Ямаль якунлаб берган.
2026 йилги “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар ва уларнинг ғалаба қозониш имкониятлари қуйидагича:
- Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”) – 26%
- Ҳарри Кейн (“Бавария”) – 18%
- Ламин Ямаль (“Барселона”) – 16%
- Деклан Райс (“Арсенал”) – 10%
- Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”) – 8%
- Винисиус Жуниор (“Реал”) – 4%
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда “Олтин тўп” соврини ПСЖ футболчиси Усмон Дембелега насиб этган эди.
Live
Барчаси