“Олтин тўп” учун асосий даъвогар маълум бўлди
Спорт
−
24 Сентябрь
40084“Реал Мадрид” вингери Винисиус Жуниор “Олтин тўп” соврини учун асосий даъвогар ҳисобланади. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, 28 октябрь куни бразилиялик футболчига муваффақиятли ўйинлари учун машҳур футбол мукофоти топширилади. Спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси Мадриднинг асосий кўчаси Гран Виадаги дўконини Винисиусга “Олтин тўп” топширилганидан икки кун ўтиб қайта очади. Бразилия терма жамоаси футболчиси учун чекланган миқдордаги олтин бутсалар тайёрлаб бўлинган.
Ўтган мавсум охирида Винисиус “Реал” билан Европа Чемпионлар лигаси, Испания Суперкубоги ва Испания чемпионатида ғолиб чиқди.
Маълумот учун, Винисиус 2018 йилнинг июль ойида “Фламенго”дан “Реал”га ўтган эди. Унинг трансфер суммаси 45 миллион еврони ташкил қилди, футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.