“Олтин тўп” соҳиби Саудия клубига ўтиши мумкин
Спорт
−
29 Январь 2200 1 дақиқа
Франциянинг ПСЖ ярим ҳимоячиси, амалдаги “Олтин тўп” соҳиби Усмон Дембеле фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 28 ёшли футболчи Яқин Шарқнинг бир нечта клублари диққат марказида турибди. Дембеле ҳозирча Париж клуби билан шартномасини узайтирмаган ва шу сабабли унинг Саудия Арабистони жамоаларидан бирига кўчиб ўтиш эҳтимоли мавжуд.
Қайд этилишича, 100 миллион евро миқдоридаги таклиф ПСЖни футболчини қўйиб юборишга кўндириш учун етарли бўлади.
Маълумот учун, Усмон Дембеле жорий мавсумда Париж клуби сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 2025 йилда Дембеле фаолиятида илк бор “Олтин тўп” совринини қўлга киритди. Шунингдек, у FIFA томонидан 2024-2025 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб ҳам топилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмон Дембеле юқори маош талаблари сабаб “Пари Сен-Жермен” билан шартномани узайтиришдан бош тортганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси