Дембеле ПСЖ билан шартномани узайтиришдан бош тортди – ОАВ
Спорт
−
10 Январь 2927 1 дақиқа
Франция терма жамоаси футболчи Усмон Дембеле кутилаётган юқори маош талаблари сабаб “Пари Сен-Жермен” билан шартномани узайтиришдан бош тортди. Бу ҳақда “Footmercato” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ПСЖ Дембелега йилига 30 миллион евро маош таклиф қилган. Бироқ, футболчининг атрофидагилар бу суммадан деярли икки баравар кўп маош талаб қилмоқда. Таъкидланишича, томонлар ҳозирча келишувга эриша олмаган. Ҳужумчининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар режалаштирилган эди.
28 ёшли Дембеле 2023 йил ёзидан буён ПСЖ сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 111 та ўйинда майдонга тушиб, 47 та гол муаллифига айланган.
Футболчи ПСЖ билан биргаликда 2 марта Франция чемпионлиги, 2 марта Франция кубоги, 2 марта Франция Суперкубоги, 1 мартадан Чемпионлар Лигаси, UEFA Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни қўлга киритди.
Маълумот учун, 2025 йилда Дембеле фаолиятида илк бор “Олтин тўп” совринини қўлга киритди. Шунингдек, у FIFA томонидан 2024-2025 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Live
Барчаси