“Олтин тўп” қачон ўз эгасини топиши аниқ бўлди

Спорт

image

28 октябрь куни Париждаги “Чателет” театрида 2023/24 йилги мавсум якунлари бўйича энг яхши футболчи учун “Олтин тўп”ни топшириш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда “France football” хабар берди.

Манбага кўра, энг яхши футболчи соврини учун номзодлар рўйхати 4 сентябрь куни эълон қилинади. Ҳозирда “Реал Мадрид” клубининг 4 нафар футболчиси Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем, Киллиан Мбаппе ва Тони Кроос соврин учун курашда фаворит ҳисобланади. 

“Олтин тўп” охирги марта 2023 йилда аргентиналик Лионель Мессига насиб этди. Месси совринни саккизинчи марта қўлга киритди. 

Маълумот учун, “Олтин тўп” соврини 1956 йилдан бери топширилиб келади. 2010 йилдан 2015 йилгача “Олтин тўп” Халқаро футбол федерацияси (FIFA) билан ҳамкорликда ўз эгасини топиб келди. 2016 йилдан буён эса соврин яна “France Football” нашри томонидан топшириб келинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олтин тўп Чателет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг