Олти ойда билими етишмаган 37 нафар ҳоким алмаштирилган

Жамият

image

Ўзбекистонда қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаяпти. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 август куни бўлиб ўтаётган йиғилишда айтиб ўтди.

Мирзиёевга кўра, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилган. Умуман, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.

Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тайёрланган. Йиғилишда ушбу қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинган. 

Биринчи йўналиш – давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади. 

Сўровларда иштирок этган 50 минг аҳолининг 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) “давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим”, деган фикрни билдирган.

Шу муносабат билан йил якунигача:

•  барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;

•  бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;

•  очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

Ушбу тизим тажриба тариқасида Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими ва ДСҚ раиси янги тизим орқали қандай натижаларга эришгани ҳақида ахборот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент йиғилиши

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг