Олмазорда Matiz ёниб кетди
Жамият
−
01 Декабрь 2021 5812 1 дақиқа
Бугун, 1 декабрь куни Тошкентнинг Олмазор туманида Matiz русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Ёнғин соат 9:10 ларда Беруний кўчасида юз берган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:13да етиб бориб, 09:14да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган. Хозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Вазирлик барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги автотранспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишни сўраган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь