Олмазорда бир неча кун электрда узилишлар бўлади
Жамият
−
19 Декабрь 1592 2 дақиқа
Жорий йилнинг 19-23 декабрь кунлари Тошкент шаҳри Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида зарур ҳолатларда қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, туманнинг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ кучланишли “Сағбон” подстанциясида модернизация дастури доирасида янги ўрнатилган 110–35–10 kVli электр қурилмаларини ишга тушириш, синов-созлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани тенг тақсимлаш мақсадида вақти-вақти билан электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши тахмин қилинмоқда.
Хусусан, “Аҳил”, “Бўстонобод”, “Ғалаба”, “Гулсарой”, “Ислом ота”, “Истиқбол”, “Мояриқ”, “Олтинсой”, “Пахта”, “Қичқириқ”, “Табассум”, “Тепагузар”, “Умид”, “Янги Тошкент”, “Ёшлик” ҳамда “Элпарвар” МФЙнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Шу билан бирга, таъмирлаш ва синов-созлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунланиши ҳам эҳтимол экани қайд этилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур ишлар туфайли электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик узилишлар сабабли аҳоли ва истеъмолчилардан етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятидаги 1500 MVt қувватли иссиқлик электр станциясида носозлик кузатилгани маълум қилинганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь