Олмазор туманига янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг жорий йилнинг 7 мартидаги буйруғи билан Ойбек Мэлсович Маннонов Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Ойбек Маннанов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос, 2009 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2017 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.

У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокуратурасида бошлаб, кейинчалик шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

2020 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент шаҳар прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Прокуратура

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг