Олмаотада 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган йўловчи қамалди
Олам
−
25 Декабрь 2023
4860Аввалроқ Олмаотада автобус шаҳар шифохонаси ҳудудида тўпланиб турган одамларга бориб урилиши оқибатда уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Автобус ҳайдовчисини уриши оқибатида ЙТҲ келтириб чиқарган йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди матбуот хизмати хабар берди.
“24 декабрь куни суд қарори билан дастлабки тергов органининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумонланувчига нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга рухсат берилди”, дейилади хабарда.
Йўловчига нисбатан икки модда бўйича жиноят иши қўзғатилган:
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 293-моддаси – “Безорилик”;
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 351-моддаси - "Икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келадиган транспорт хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини бузиш".
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 47-йўналишдаги автобус йўловчиси ҳайдовчи аёл билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг ҳайдовчи аёл ҳушидан кетган ва бошқарувни йўқотган. Оқибатда автобус тўпланиб турган одамларга бориб урилган.