Олмаотада автобус тўпланиб турган одамларга бориб урилди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
23 Декабрь 2023
8444Олмаотада автобус шаҳар шифохонаси ҳудудида тўпланиб турган одамларга бориб урилди. Оқибатда уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Олмаота полиция департаменти маълумотларига кўра, ушбу ЙТҲ кеча, 22 декабрь куни соат 18:15 да содир бўлган. 47-йўналишдаги автобус йўловчиси ҳайдовчи аёл билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда ҳайдовчи аёл ҳушидан кетган ва бошқарувни йўқотган.
“Назоратдан чиқиб кетган автобус бекат яқинида бўлган одамларни уриб юборган. Шунингдек, тўртта транспорт воситаси билан ҳам тўқнашиб кетган. Ушбу ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди”, дейилади Олмаота йўл полицияси матбуот хизмати хабарида.
Жароҳатланганлар орасида ҳали вояга етмаган бола ҳам борлиги аниқланган.
Полиция автобус ҳайдовчисини урган шахс қўлга олинганини маълум қилган.
“Мазкур факт Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 3-қисми “Транспорт воситаларини бошқараётган шахслар томонидан йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш” билан судгача бўлган ягона тергов реэстрига қайд этилди. Экспертиза тайинланди. Бошқа ҳолатлар аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси