Олмаота-Тошкент йўлида ЙТҲга учраган автобус бўйича ТИВ маълумот берди

Жамият

image

Бироз олдин, 20 апрел куни тонгда Қозоғистон ҳудудида Олмаота-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автобус йўл-троанспорт ҳодисасига учраганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистоннинг Жамбул области ҳудудида, Олмаота-Тошкент йўлидаги йўловчи автобус ҳалокати бўйича маълумот берди.

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллигидан маълум қилинишича, айни вақтда бу ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақида ахборот мавжуд эмас. Шу билан биргаликда, Ўзбекистоннинг 7 нафар фуқароси тан жароҳатлари билан Ўтрор ва Қордайдаги шифохоналарга ётқизилган.

Хусусан, Ўтрордаги шифохонага ётқизилганлар:

1. Марҳамат Жуманиёзова, 1996 йилда туғилган, Хива шаҳридан;
2. Роҳила Аҳметова, 1994 йилда туғилган;
3. Шодлик Мақсудович Жабборов, Хива шаҳридан;
4. Отабек Абдуллаевич Матжонов, 1985 йилда туғилган, Қорақалпоғистондан;
5. Сардор Анорбой ўғли Ҳайдаров, 1994 йилда туғилган.

Қордайдаги шифохонага ётқизилганлар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси бор:

1. Исломиддинов Абухаттар ўғли, 1997 йилда туғилган;
2. Зоводбек Муҳаммаджонов, 1999 йилда туғилган.

Маълумот учун ҳодиса бугун тахминан 5:00лар атрофида Жамбил вилояти Кордай туманида, Олмаота-Тошкент автойўлининг 181-километрида юз берган. Воқеа жойида 11 киши ҳалок бўлгани айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг