Олмалиқдаги колониядан маҳкумнинг ўлиги чиқди (видео)
3-саҳифа
−
17 Февраль
13993Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 яшар маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиқди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли, “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Билдирилишича, марҳум спортнинг ушу йўналишида халқаро турнирлар ғолиби бўлган, болалигидан мазкур спорт тури билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, унда бирор ёндош касалликлар кузатилмаган.
Унинг Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи онаси шу йилнинг 26-28 январь кунлари ўғли билан узоқ муддатли учрашувларда бўлган.
Қайд этилишича, аёл безориликда айбланиб, 3 йилга қамалган ёлғиз ўғлининг шу йил августида манзил колонияга чиқиши, келин қидирганини айтган.
Аммо колония маъмуриятининг маълум қилишича, 14 февраль куни маҳкумда миокрад инфарки ва панкреатитнинг оғир формаси кузатилган ва у вафот этган.
“Бўлиши мумкин, аммо Нигора опа фарзандининг баданида қийноқ излари мавжудлиги, электрошокер изига ўхшаш чизиқлар борлигини иддао қилади. Бизда шубҳа туғдирган ҳозирча ягона жиҳат колония маъмуриятининг маҳкумнинг оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида унинг яқинларига хабар бермаганлигидир”, деб ёзади Ташанов.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилганди. Бош прокуратура эса мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаганини билдирди.
LiveБарчаси
Тренддагилар

